Анчелотти - Мбаппенинг "Реал"га ўтмагани ҳақида: "Ҳафагарчилик бўлмади"
12 сен 2021 13:15
Янгиликлар
Анчелотти - Мбаппенинг "Реал"га ўтмагани ҳақида: "Ҳафагарчилик бўлмади"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансферлар ойнаси вақтида ПСЖ форварди Килиан Мбаппенинг "қироллик клуби"га ўтмагани ҳақида гапирди.
"Ҳафагарчилик бўлмади. У ажойиб футболчи. Исталган клуби уни ўз таркибида кўришни истайди. Унинг фаолиятига омад тилаймиз. Бизнинг жамоамиз ҳам жуда кучли. Усиз ҳам ҳар бир ўйинда ғалабаларни кўзлаймиз", - деди Анчелотти.
Ёзда "Реал" футболчи учун 220 миллион евро тўлашга тайёр эди. Бироқ ПСЖ францияликни сотиб юборишни истамади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар