

"Ўйин тенг бўлди. Бизда ҳам, рақибда ҳам голли вазиятлар бўйича катта устунлик бўлмади.
Бу бизнинг энг яхши ўйинларимиздан бири эмасди. Биз секин ҳаракат қилдик, "Вест Хэм" эса ўзини яхши томонлама кўрсатди.
Натижани қабул қила олишимиз ва ўзимизга бўлган ишончни сақлаб қолишимиз лозим. Бизга ҳимояланиш ва қарши ҳужум қилиш қулайроқ. Тўп назоратига эга бўлсак қийналяпмиз. Буни тўғирлаш лозим.
Айни пайтда ўзимиз истаган ўриндамиз. (ТОП-4). Умид қиламизки, мавсум охирида ҳам шу ерда бўламиз. Бу бизнинг мақсадимиз", - деди италиялик мураббий.



