Анчелотти Левандовски бўйича эртага якуний қарорни қабул қилади
11 апр 2017 21:05
Янгиликлар
Анчелотти Левандовски бўйича эртага якуний қарорни қабул қилади
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал"га қарши учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида барчани қизиқтирган саволга жавоб берди.
- Левандовски борасида эртага якуний қарорни қабул қиламиз. Агарда футболчи елкасида оғриқ сезса, унда уни майдонга туширмаймиз. Аксинча бўлса, Роберт бизга ёрдам беради. Барчаси ўйин куни ҳал бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски "Боруссия Д"га қарши ўйинда пенальти ишлаш жараёнида ноқулай йиқилгани боис елкасидан жароҳат олганди.
Футболчи учрашувдан олдинги расмий машғулотни муддатидан олдин якунлашга мажбур бўлди. Бунга сабаб футболчи елкасида оғриқ ҳис этган ва 15 дақиқа шуғулланиб майдонни тарк этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар