Анчелотти Италия терма жамоасини бошқаришни истамади

Aziz Tukhtamuradov
18 ноя 2017
«Бавария»нинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Италия терма жамоаси бош мураббийлик лавозимини рад этди.

58 ёшли мураббий билан музокаралар икки кун давом этди. Италия футболида ислоҳотлар бошланмагунича, Анчелотти терма жамоани бошқармоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Жампьеро Вентура Италияни ЖЧ-2018га олиб чиқа олмади ва бош мураббийлик лавозимидан озод этилди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Radio Deejay