

"Фенербахче" ярим ҳимоячисининг трансфери узоқ келажакда амалга оширилиши режалаштирилганди. Бироқ 18 ёшли футболчига "Барселона", "Милан", "Севилья" ва АПЛнинг бир неча клублари қизиқа бошлагач, мадридликлар бу борада ишни тезлаштириб юборишди.
Бош мураббий Карло Анчелотти Гюлер мавсумолди тайёргарликни асосий жамоа билан бирга олиб боришни истамоқда. Бироқ, баъзи манбалар футболчи ижара асосида бошқа клубга кўчиб ўтиши мумкинлигини айтишмоқда.



