Анчелотти Европа олий лигаларидаги 800-ўйинини ўтказди
20 сен 2021 13:47
Янгиликлар
Анчелотти Европа олий лигаларидаги 800-ўйинини ўтказди
Кеча "Реал" меҳмонда Ла Лига 5-тур доирасида "Валенсия" (2:1)ни мағлубиятга учратди.
Бу ўйин мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти учун Европа олий лигаларидаги 800-ўйин бўлди.
Итальян "Реал" бошчилигида Ла Лигадаги 81-ўйинини ўтказди. У шунингдек Италияда "Парма" (68), "Ювентус" (84), "Милан" (283) ва "Наполи" (53), Англияда "Челси" (76) ва "Эвертон" (58), Францияда ПСЖ (57) ва Германияда "Бавария" (40)ни бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Ла Лигада 13 очко билан етакчилик қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар