UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  13 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7

Анчелотти Чуаменини "Реал"га ўтишга кўндирди Янгиликлар

Анчелотти Чуаменини "Реал"га ўтишга кўндирди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Монако" хавбеки Орельен Чуаменини Мадрид клубига ўтишга кўндирди.

Мутахассиснинг шахсан ўзи битим шартларини муҳокама қилиш учун унга қўнғироқ қилди.

Француз Тони Кроос, Лука Модрич, Федерико Вальверде, Каземиро ва Эдуардо Камавинга бор пайтда "Реал" таркибидан жой олиши борасида шубҳага бораётганди. Мураббий Чуаменини "Реал"га катта муваффақиятлар олиб кела олишига ишонтирди.

Қайд этиш керакки, ярим ҳимоячининг "Реал"га трансфери ушбу ҳафтада амалга ошади. Чуамени клуб билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Чуамени ўтган мавсум "Монако" таркибида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика