

"Клуб апелляция берди. Лига жазолашни ошириб юборди деб ҳисоблаймиз. Жуд баъзида ҳакамларнинг фикрига қўшилмаслиги ва баҳслашиши мумкин, аммо кўплар шундай қилади. Ҳаттоки баъзида буни Беллингем қилганидан ҳам фаолроқ қилишади", — дейди итальян мураббийи.
Беллингем бош ҳакам билан баҳслашгани учун "Валенсия" (2:2) билан ўйинда четлатилди. Англиялик бу учун Ла Лиганинг иккита ўйинига дисквалификация қилинди.
Жуд жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 3та ассист қайд этди.



