Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди
26 июл 19:39
Янгиликлар
Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди
"Рома", "Тоттенхэм" ва Миср терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мидо 41 ёшида футболчилик фаолиятини давом эттирмоқчи.
У 2013 йилнинг ёзида футболчилик фаолиятини тугатганини эълон қилганди. Шундан сўнг у Миср клубларида мураббий бўлиб ишлади, Саудия Арабистони жамоасини бошқарди.
Мутахассис Қоҳира телеканалига берган интервьюсида шундай деди:
"Саёҳатим ҳали тугамади. Мен Миср Премьер-лигасида ўйнашга қайтишни ўйлаяпман. Агар қайтсам, камида 10 та гол уриш бўйича гаров боғлашим мумкин. Ҳозир у ерда яхши ҳужумчилар йўқ ва бу мени қайтишга руҳлантирмоқда.
Тез орада Миср клубларидан бирига қўшилиб, улар билан машғулот ўтаман. 60 фоиз тайёрман. Мен футболни тарк этмагандим, шунчаки ўн йиллик танаффус олгандим", – деди Мидо.
Фикрлар
Ахмед Хоссам Мидо.
Энг яхши курган футболчиларимдан бири.
Мактабда уқиётган пайтларимиз Златан ва Мидо Аяксда порлаб чиқишганди.
Иккаласи хам ноёб техника сохиби эди.
Златаннинг каръераси хавас қилгудек булди лекин Мидо унча хам ёрқин уйнамади.
Марсель,Мидлсборо,Тоттенхэм ва яна бир қанча жамоаларда уйнаб охири фаолиятини якунлади.
Характери анча оғир булган футболчилик пайти.
Хозир эса вазни анча оғир,тренажоркадан куп видеолар ташлаб туради,аммо лекин 10-та голга гаров боғламаслиги керак,аниқ ютқазади)))))