Ана холос. "Локомотив" футзалчилари иш ташлаш эълон қилишди
07 июн 2018 15:20
Янгиликлар
Ана холос. "Локомотив" футзалчилари иш ташлаш эълон қилишди
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тур доирасида "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги Тошкент дербиси бўлиб ўтиши лозим эди. "Локомотив" футзал жамоаси "Ёшлик" залига ташриф буюрди, бироқ 3 ойдан буён маош олишмаётгани учун учрашувда иштирок этишдан бош тортишди ва иш ташлаш эълон қилишди.
Мазкур ўйинда "Локомотив"га техник мағлубият ёзилди. Маълумот учун, "Локомотив" бу мавсум 20та учрашув ўтказиб 7та ғалаба, 4та дуранг ва 9та мағлубият қайд этган. 25 очко жамғарган жамоа мусобақа жадвалида 12та клуб орасида 8-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар