

Кеча терма жамоамиз Бишкекда Қирғизистонга қарши биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Гарчи баҳс ўртоқлик мақомида кечган бўлса-да, футзалчиларимиздан бундай мағлубиятни кутмаган эдик.
Умид қиламизки, Осиё чемпионатига саралашида Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўзини кўрсатади. Қирғизистонга қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви эртага, 19 октябрь куни бўлиб ўтади.



