

Бу ҳақда ESPN хабар берди.
У клуб раҳбарияти Бильбаога ташриф уюштириш учун маблағ ажратишдан бош тортгач, шундай қарорга келган.
"Тоттенхэм"га қарши баҳс 21 майдан 22 майга ўтар кечаси Бильбаодаги "Нуэво Сан-Мамес" стадионида бўлиб ўтади.
Клуб Манчестерда ўйинни пуллик кўришни ташкил қилиш билан чекланиб қолди, бунда ходимлар ва уларнинг меҳмонлари учун таомлар пулли бўлади.
Таққослаш учун, ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи 1 июнга ўтар кечаси Мюнхенда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалига барча 600 нафар клуб ходимига текин чипта тақдим этган.



