Аморим: "Эвертон"га қарши баҳсда ротация қилишимиз керак"

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2024, 13:26
Рубен Аморим "Манчестер юнайтед" "Эвертон" билан учрашувда ғалабага умид қилмоқда.

АПЛнинг 13-тур учрашуви якшанба куни бўлиб ўтади.

"Ғалабага умид қиляпман. Ўйин бошқача ўтади: Курашлар, узун узатмалар кўп бўлади.

Дайч - АПЛни яхши тушунадиган кучли мутахассис. Биз тўпга эгалик қилишимиз керак, чунки тикланишга вақтимиз кам ва таркибда ротация бўлади.

Ғалаба қозониб, жамоам ўйинида ўзгариш кўришга умид қиляпман" - деди МЮ устози.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC