

Пермдаги “Звезда” стадионида ўтган учрашувда майдон эгалари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. “СКА-Хабаровск” кетма-кет 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этганди. Бугун ушбу серияга мағлубият барҳам берди.
“Амкар”нинг голларига 38-дақиқада Януш Гол, 84-дақиқада Дарко Бодул, асосий вақтга қўшиб берилган учинчи дақиқада Павел Комолов муаллифлик қилди.




