Амирбек Саидов: "Испанияга қарши ўйинда иккита гол уришни мақсад қилгандим"
17 ноя 2023 18:39
Янгиликлар
Амирбек Саидов: "Испанияга қарши ўйинда иккита гол уришни мақсад қилгандим"
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси Амирбек Саидов Испанияга қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сўнгги ўйинларда гол ураётганимда ҳеч қандай сир йўқ. Менда юқори мотивация бор. Биз жаҳон чемпионатида иштирок этяпмиз. Ҳар бир футболчи бундай мусобақада ўйнашни орзу қилади. Испанияга қарши ўйинда иккита гол уришни мақсад қилгандим. Бироқ бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилдим. Беллашув аввалида гол уришимни айтгандим, буни уддасидан чиқдим. Бундай натижага эришиш учун бутун жамоа меҳнат қилди, уларга миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир футболчи ўйин давомида толиқиши мумкин. Бу нормал ҳолат. Жароҳат олмасам, бутун ўйин давомида югуришга тайёрман" — деди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи "Қизил фурия" дарвозасига битта тўп киритди. Шунингдек, у Канадага қарши баҳсда дубль қайд этди.
Фикрлар