Амир Галенои: "Ўзбекистонда олтин авлод бор эди, аммо улар ҳозир "нафақада"
20 июн 2023 23:56
Янгиликлар
Амир Галенои: "Ўзбекистонда олтин авлод бор эди, аммо улар ҳозир "нафақада"
Ўйин ҳақида
Бош мураббий: - Авваламбор, ўз барчага саломларимни йўллайман. Турнир ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган ҳамюртларимизга раҳмат айтаман. Ўйин бошида кўп ҳолатлар юз берди, ўйинчиларимизнинг жароҳат олиши биз учун кутилмаган ҳолат бўлди. Ўйиннинг иккинчи қисмида уларнинг ўрнига бошқаларни туширишга ҳаракат қилдик. Вазиятдан унумли фойдалана олдик. Имкониятлар тенг эди, Ўзбекистон ҳам ғалабага лойиқ ўйнади. Ўзбекистонга ҳам табрик йўллайман, улар ҳам чиройли ўйин намойиш этишди. Куни кеча айтганимдек, ўзбек футболида ривожланиш кузатилмоқда.
Сардор Азмун: - Яхши ўйин бўлди. Ўйин якунлангач, икки жамоанинг эҳтироми бизни хурсанд қилди. Бош мураббийимиз айтганидек, ўйин бошида биз учун шок ҳолати юз берди. Муҳим ўйинчиларимиз жароҳатга йўлиқди. Ўйиннинг иккинчи қисмида бирлашиб, яхши натижа қайд этишнинг уддасидан чиқдик. Ўз навбатида, Ўзбекистон футболчиларига миннатдорчилик билдираман, улар ҳам яхши ўйин намойиш этди.
Мураббий: - Икки ўйинчимиз жароҳат олганида, дарвозабондан ташқари, иккинчи ўйинчимизни ўзгартирмоқчи эдик. Аммо у ўйинни давом эттиришини айтди. Бу бизни хурсанд қилди.
- Ўзбекистон келажакда Эрон термасини ютиши учун нима қилиши лозим?
- Бу ҳақда техник мураббийлар жавоб бергани маъқул. 2006 йилдан бери ўзбек футболини кузатиб бораман ва етарлича маълумотга эгаман. Ўзбекистонга 10 марта ташриф буюрганман. Мамлакатда спорт соҳасидаги ўзгаришларни алоҳида таъкидлаш лозим. Менимча, Ўзбекистон ривожланиш йўлини топди. Авваллари шунга ўхшаш стадион тўлмасди. Мамлакат ривожланиши учун тўрт нарса муҳим аҳамиятга эга: хавфсизлик, иқтисод, режалаштириш, инфраструктура. Бу ерда ҳозир барчаси бор. Икки мамлакат ўртасидаги ўхшашликлари, инсон ресурслари алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон инфраструктурасини амалда кўрдик. Ўзбек футболини кузатиб бораман. Ёшлар жамоангиз яхши натижаларга эришмоқда. Ўзбекистонда бир вақтлар олтинга тенг авлод бор эди, бироқ улар аллақачон бутсаларини михга илишган. Ҳозирги авлод уларнинг ўрнини муносиб эгаллайди, деб ўйлайман. Футбол шундай нарсаки, натижага дарҳол эришилмайди. Бунга вақт керак.
- Футболчилар ўртасида келишмовчиликлар кўп бўлди. Бунга асосий сабаб нимада?
Сардор Азмун :- Футболчи сифатида бунга нормал қарайман. Бу оддий ҳолат. Ўйин тугагандан кейин муносабатлар буни тасдиқлайди.
Мураббий: - Биз кеча кечки овқатдан кейин кўчаларни бироз айландик. Меҳмонхонадан 500 метр юрганимизда бир ҳодиса юз берди. Ўзбек миллатига мансуб иккки киши келиб, бир расм кўрсатди. Бир расм кўрсатиб, бу сизмисиз деди. Мен билан бирга суратга тушишди. Сизнинг фамилиянгиз қийинроқ талаффуз қилинаркан деди. Сўзим охирида барчага яна бир бор миннатдорчилик билдираман.
Фикрлар