Амет Мемет: “Биринчи бўлимдаги голлар мағлубиятга сабаб бўлди”

Бугун бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди
Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот-анжуманида биринчи бўлиб “Нефтчи” маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет иштирок этди.

- Бугун ғалаба қозонишни ният қилгандик. Аммо биринчи бўлимда ўтказиб юборилган голлар мағлубиятимизга сабаб бўлди. “Пахтакор” бу йил ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда. Уларни ғалаба билан табриклайман”.

Манба: fcneftchi.uz