Америкалик репер "Тоттенхэм"ни сотиб олиши мумкин

Alisher
31 июл 2023
Америкалик реп ижрочиси Jay-Z Лондоннинг “Тоттенхем” клубини сотиб олишга тайёр инвесторлар гуруҳини раҳбари бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Goal.

“Тоттенхем”нинг ҳозирги эгаси Жо Льюис АҚШда фирибгарлик айбловлари бўйича судланмоқда. Шу сабабли у клубни сотиши мумкин. Jay-Z Европа футболига қизиқади ва бошқа америкалик бойлардан ўрнак олиб, АПЛ клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.

 Қайд этилишича, “Тоттенхем” реперга 2 миллиард фунтни тушиши таҳмин қилинмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com