Америкалик инвесторлар «Эвертон»ни 200 миллион фунтга сотиб олишмоқчи

Narzulla Saydullayev
9 фев 2016
Америкалик инвесторлар «Эвертон»ни сотиб олиш ишларини якунига етказишмоқда.

Хабарларга кўра, мавсум охиригача барча расмиятчиликлар амалга ошириб бўлинади ва расман эълон қилинади. Америкаликлар «Эвертон»нинг барча акциялари учун тахминан 200 миллион фунт тўлашади.

Янги хўжайинлар келгач «Эвертон» «Гудисон Парк»ни қайта таъмирлаши ёки янги стадион қуриши мумкин.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk