Америка инвестиция жамғармаси "Эвертон" ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин
18 май 2023 15:40
Янгиликлар
Америка инвестиция жамғармаси "Эвертон" ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин
"Эвертон" янги хўжайин қўлига ўтиш эҳтимоли бор.
Маълум қилинишича, Американинг 777 Partners инвестиция жамғармаси клубни 600 миллион фунт стерлингга сотиб олишга тайёр. Яна бир даъвогар – АҚШнинг MSP Sports Capital фирмаси.
"Эвертон"нинг ҳозирги раҳбарияти клубни сотиш билан боғлиқ муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилишни режалаштирмоқда, музокаралар яқин ҳафталарда бўлиб ўтади. Ҳозирги пайтда "ирислар" эронлик ва британиялик тадбиркор Фарҳод Моширига тегишли бўлиб, у 2016 йилда клуб акцияларининг аксарият қисмини сотиб олган эди.
Фикрлар