Алвесга "Барселона" билан янги шартнома таклиф этилмади
12 июн 2022 13:33
Янгиликлар
Алвесга "Барселона" билан янги шартнома таклиф этилмади
Ҳимоячи Дани Алвес "Барселона" билан шартномани узайтириш борасида ҳали таклиф олмади.
39 ёшли ўйинчи жамоада қолмоқчи, аммо клуб у билан шартномани узайтирадими ёки йўқ, буни билмаяпти.
Ҳимоячи ўтган мавсум "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.
Алвес Каталония клубига 2021 йилнинг ноябрида қайтган эди. У олдинроқ "Барселона" 2008-2016 йилларда ўйнаган.
"Барселона" 2021/22 йилги мавсум сўнггига кўра Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар