

Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби Ла Лиганинг 1-тур ўйинини 19 августдан 29 октябрга кўчиришни сўраган эди, чунки клуб жаҳон чемпионатида иштирок этиб, таътилга кеч чиққан эди.
Испания футбол федерациясининг ҳаками ўйин кўчирилмаслигини эълон қилди.
"Қарор якуний, лекин барбир бизнинг илтимосимизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик – аввало ўйинчилар соғлиғи учун. Бизда фақат икки ҳафта бор эди, лекин баҳоналар изламаймиз. Жамоа курашга тайёр. Баъзан истакининг аҳамияти жисмоний ҳолатдан кўра юқорироқ бўлади", – деди "Реал"нинг бош мураббийи.



