

"Погба даволанади ва операцияга рози бўлди. Умид қиламанки, у январда қайтади. У катта эҳтимол билан ноябргача қайтмайди. Вазиятга реал қараш керак. Погба ЖЧда ўйнайдими? Мусобақага кўп вақт қолмади. Жаҳон чемпионати - менинг муаммоим эмас. "Ювентус"га у январда қайтади", - деди Аллегри.
Эслатиб ўтамиз, Погба июль ойида "Ювентус" машғулотларида жароҳат олганди.



