Аллегри “Челси”га келмайди
23 янв 2021 07:58
Янгиликлар
Аллегри “Челси”га келмайди
Лондоннинг “Челси” клуби жамоа бош мураббийи Френк Лэмпарднинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийни излашда давом этмоқда.
Лондонликлар рўйхатидан италиялик мураббийи Массимилиано Аллегри ҳам жой олган эди. Британиялик журналист Кристиан Фалькнинг маълумотларига кўра, “аристократлар” рўйхатидан италиялик мураббийнинг номи ўчириб ташланган..
Айни пайтда Лондон жамоасини бошқаришга асосий номзод сифатида ПСЖнинг собиқ устози Томас Тухель варианти кўриб чиқилмоқда. Агар Тухель билан келишувга эришилмаса, Ральф Рангник ҳам “Челси” рулида пайдо булиши мумкин.
Таъкидланишича, клуб раҳбарияти Фрэнк Лэмпардга вазиятни ўнглаш учун муҳлат берган. У мавсум сўнггига қадар жамоада қолиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ лондонликлар Юлиан Нагельсман (“РБ Лейпциг”) ва Ральф Хазенхютл (“Саутгемптон”) номзодини ҳам кўриб чиқишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар