

"Натижа борасида яхши кечани ўтказдик, бироқ кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Агарда шу тариқа вазиятлардан гол ура олмасак, узоққа бормаймиз. Вазиятлардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлашимиз ва рақиб дарвозаси ёнида агрессивроқ бўлишимиз керак.
Ўйин оғир ўтди. Гарчи тезкор гол уриб олган бўлсак-да, ўйинни ҳал қилиш учун вазиятларни бой бердик. Буни тўғрилаш керак. Бундай ўйинларда сўнгги сонияларгача ғолиб номи маълум бўлмай тураверади", - деди Аллегри.



