Аллегри: "А Серия бошқа лигалардан пастроқ ўринда бўлиши мумкин, аммо ўтган мавсум 3та жамоамиз еврокубоклар финалида ўйнади"

Aslanov Jasurbek
13 апр 2024
"Ювентус" устози Массимилиано Аллегри А Серия клубларининг еврокубоклардаги иштироки ҳақида тўхталди.

"Реал" - "Сити" ўйинида юқори техника ва тўп билан ишлаш маданияти гувоҳи бўлдик. Бу ўйинни кўриб, роҳатландим. Аммо ПСЖ - "Барселона", "Ливерпуль" - "Аталанта" ва "Милан" - "Рома" баҳслари ҳам ёқди.

Биз оптимист бўлишимиз керак. А Серия бошқа лигалардан пастроқ ўринда бўлиши мумкин, аммо ўтган мавсум "Рома", "Интер" ва "Фиорентина" еврокубоклар финалида ўйнади. Бу мавсум бир яримта жамоамиз Европа лигаси ярим финалида дейиш мумкин, плюс "Фиорентина" Конференция лигасида. Бу зўр" - деди "Ювентус" устози.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia