

28 ёшли форвард машғулотлар учун Дортмунднинг "Боруссия"си ихтиёрига қайтди.
"Себастьян "Боруссия" Дортмундга қайтганидан ва жамоага қўшила олишидан жуда хурсандмиз. Сўнгги бир неча ҳафта жуда ижобий ўтди. Себастьян бунинг учун телбаларча курашди.
У ниҳоятда хуш кайфиятда ва майдонга қайтишни хоҳлайди. Биз унга бу йўлда ҳамроҳлик қилишда давом этамиз", – деди "Боруссия" спорт директори Себастьян Кель.
Июль ойида Аллега саратон ташхиси қўйилган. Ҳужумчи кимётерапия курсидан ўтди ва икки марта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.



