Алькантара Туркия чемпионатига йўл олишни режалаштирмаяпти

Omonjon To`xtamirzayev
15 сен 2023
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара жамоадан кетмоқчи эмас.

Аввалроқ, "Трабзонспор" жамоаси футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчилиги, аммо "қизиллар" уни қўйиб юборишни истамаётгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ Фабрицио Романонинг айтишича, футболчи Туркия чемпионатига йўл олишни режалаштирмаяпти.

Футболчининг "қизиллар" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports