Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин
19 апр 2020 13:30
Янгиликлар
Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин
"Бавария" хавбеки Тьяго Алькантара Примерога қайтиши мумкин.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, 29 ёшли футболчига "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Унинг ишларини каталонияликлар ижрочи директори Хавьер Бордас олиб бормоқда.
Футболчининг "Бавария" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади. Ҳозирча томонлар буни узайтириш борасида музокаралар олиб бормаяпти. Бундан эса кўк-анорранглилар фойдаланиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Алькантара 2008-2013 йиллар давомида "Барселона"да ҳаракат қилган ва "Бавария"га ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар