Алиу Сиссе Сенегал терма жамоаси билан шартномасини узайтирди
11 ноя 2022 15:04
Янгиликлар
Алиу Сиссе Сенегал терма жамоаси билан шартномасини узайтирди
2015 йилдан бери Сенегал термасини бошқариб келаётган 46 ёшли мутахассис билан шартнома 2024 йилгача узайтирилди.
Унинг қўл остида жамоа 2021 йилда Африка Миллатлар Кубогида ғолиб чиқди. Икки йил аввал эса Сиссе жамоаси мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Мураббийлик фаолияти давомида Алиу фақат бир клуб – Франциянинг "Луан Куизо" клубини бошқарган. Шундан сўнг у ўз терма жамоасида турли лавозимларда ишлаган. Футболчи сифатида миллий терма жамоа сафида 28 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган ва 2002 йилда Африка Миллатлар Кубогининг кумуш медали соҳибига айланган.
Сенегал ЖЧ-2022 А гуруҳида Нидерландия, Эквадор ва Қатарга қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар