Алисон: "Клопп "Ливерпуль" футболчиларига ўғилларидек қарайди"

Aslanov Jasurbek
13 мар 2019
"Ливерпуль" дарвозабони Алисон Бекер жамоа бош мураббийи Юрген Клопп футболчиларга қандай муносабатда бўлишини айтиб берди.

"У ажойиб инсон. Клопп одамлар билан яхши чиқишади. У бизга ўғилларидек қарайди ва ҳаммани тенг кўради, ходимларни ҳам. Клопп кўп ҳазил қилади, иш пайтида эса ундан жиддий инсонни топиш қийин бўлади. У ўйин вақтида футболга бўлган меҳрини биз билан баҳам кўради" - дейди Алисон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports