

Олдинроқ Колосков Блаттер кетишига сабаб, у рус олигархлари билан яқин бўлганлиги туфайли дея таъкидлаган эди.
"Бу сўзлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Колосков Усмоновни "олигарх" дея аташига тушуниш қийин. Усмонов Колосковни футболдаги оддий мансабдор шахс деб ҳисобламайди ва унга ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда. Усмоновнинг "олигарх" сўзига алоқаси йўқ.
Бундан ташқари, Алишер Усмонов, афсуски, ҳеч қачон Блаттер билан учрашмаган ва у билан таниш эмас" - дейилади тадбиркорнинг матбуот-хизматида.



