UZ

Сўнгги янгиликлар

09:32Камавинга ва Ругани “Челси” ҳамда ПСЖга қарши ўйинларни ўтказиб юборади   0 09:19“Челси” ва “Арсенал” “Шахтёр” футболчиси учун курашади   1 08:59Зидан Азар ҳақида: “Ҳар бир футболчи майдонда бўлишни истайди”   2 08:52Алаба қишдаёқ “Бавария”ни тарк этиши мумкин   0 08:28“Манчестер Сити” 18 ёшли ҳужумчини сотиб олади. Унга МЮ ҳам қизиққанди   1 08:20Дест: “Дунёнинг энг кучли футболчиси билан бирга ўйнаш — ўзгача воқелик”   2 07:30АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Кристал Пэлас" 2:0  0 02:00Olamsport: Шаҳрам сукутни маъқул кўрмоқда, Хабибнинг мураббийи Тошкентга келди ва бошқа хабарлар  0 00:55Куман: "Биргина гол Гризманни очиб юборади"  4 00:33Европа лигасида 35 ёшли футболчи энг зўри бўлди  0 00:05АПЛ. "Бўрилар" "бургутлар"га қарши. Асосий таркиблар маълум  1 23:54БАА. "Шаржа" сафарда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Шукуровдан ассист  3 23:44Суарес навбатдаги турни ўтказиб юборади  0 23:43АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" ва 7-турнинг бошқа баҳслари учун превью   6 23:25"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди  2

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз"

Про лига навбатдаги турида Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси Жиззахда "Зомин" меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Қизиқарли ўйин бўлди. Айниқса иккинчи бўлимда қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу - футбол, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин ҳисобни тенглаштиришга вақт ҳам қолмаганди. Йигитлар ҳам хеч нарса қила олишмасди.

Иккинчи бўлимда ҳам мақсадимиз тўпни назорат қилиш ва рақибни тўпсиз ўйнатган ҳолатда чарчатиш эди. Захирадан янги кучларни тушуриб ҳужумни оширишни истагандик.

Биринчи бўлимда "Зомин" жамоаси жисмоний жиҳатдан тетик эди, куч кўп эди. Шу боис ҳимояда хато қилмасликка эътибор бердик. "Зомин" жамоаси иккинчи бўлимда чарчаши оқибатида биз устунликни ўз томонимизга оғдириб олмоқчи эдик.

Жамоада молиявий ҳолат яхши. Қарзлар йўқ, ўзимиз ғалаба қозона олмаяпмиз. Хатолар устида ишлаймиз, сафимизга кеча янги испаниялик мураббий келиб қўшилди. Ўйлайманки, ушбу мураббий билан биргаликда янгилик ярата оламиз. Иккинчи таймда футболчилар яхши ўйнашди, биз берган кўрсатмаларни бажаришди. Худо бугун ютишимизни истамаган экан.

"Зомин" жамоасининг майдони ажойиб, ҳаттоки айрим Суперлига жамоаларникидан яхшироқ. Бундай структурада фақат футбол ўйнашни ўйлаш керак. "Зомин"нинг стадиони топ даражада, бундай жамоанинг ўрни Суперлигада бўлиши керак", - дейди Шоғуломов.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
24 сен 21:38:54
Davronov Nodirbek
rostanam zominni stadioni zor
   
24 сен 22:13:14
Dilshod Mukhitdinov
Stadionni chimi deydimi o’timi xullas zo’r sirpansa bo’ladi;)
   
24 сен 22:01:03
Fans shop bayern
Bizi onqir chonqir stadioni mahtabdimi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика