UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:0, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  5 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  6 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  14 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  13 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ҳозирги раҳбарият остида ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ҳозирги раҳбарият остида ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди"

Кеча ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида қуйидаги постни жойлаштирди.

Ўқувчиларимиз эътиборига уни ўзбек тилида тақдим этамиз:

"Championat.asia сайти ПФЛ Бош директори вазифасини бажарувчиси билан интервью трейлерини эълон қилди. Анъаналарга кўра, ушбу амалдор мени эслаб ўтди ва ҳатто қандайдир маслаҳатлар ҳам берди. Олдин ҳам ёзганимдек, унинг мен ҳақимдаги фикрлари қизиқ эмас, шу сабаб жавоб бериш ва интервьюни кўришни истамайман.

Аммо, фурсатдан фойдаланиб, эҳтимол аён бўлган бир нарсани айтмоқчиман: ПФЛ ҳақида ортиқ ёзмоқчи эмасман. Менга шуниси маълумки, ҳозирги раҳбарият остидаги бу ташкилот ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди. Аммо бу ҳатто асосийси ҳам эмас, ҳозирги вазият афтидан барчани қониқтиряпти шекилли. Сентябрда Лига раҳбарлиги учун сайловлар бўлиши ваъда қилинган эди, аммо январга келиб ҳамма бу ҳақда унутиб юборди. Клублар четларда ғазабланишмоқда, аммо жамоат олдида жимлар. Журналистлар камчиликни пайқамай, мақташни афзал билишмоқда. Агар барчаси ҳаммани қониқтираётган бўлса, нега бу мени хавотирга солиши керак?!




Фикрларим асоссиз бўлмаслиги учун. Мана сизга ПФЛ сайтидан "скрин". Ҳужжатлар бўлимидан 2020 йилнинг бирорта ҳужжатини топа олмайсиз. Аммо 2016 ва 2017 йилларда Лига директори Фарҳод Магаметов бўлган пайтидаги ҳужжатлар бор. Уни ҳам танқид қилганман ва ҳозир ҳам бундан афсусланмайман. Аммо Магаметов билан икки футбол мутахассиси ўртасида нормал баҳслар бўлган. Бозорча баҳсларда қатнашиш, танқидга жавобан оила аъзоларини қўшиш ва шунчаки тухмат қилиш, бу менга хос эмас.

Ҳозирги бош директор вазифасини бажарувчиси уни бошқараётган вақтда ПФЛ ҳақида ёзишни умуман тўхтатаман. Унга 2030 йилгача бу лавозимда ишлаш насиб этсин", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика