UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  203 20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  3 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Алишер Никимбаев: "Мундиал учун фақат битта майдонни томошабинлар сабаб қабул қилмай турибмиз" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Мундиал учун фақат битта майдонни томошабинлар сабаб қабул қилмай турибмиз"

Қатар футбол ассоциациясиди ходими Алишер Никимбаев ЖЧ-2022 баҳслари ўтказиладиган майдонларнинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Қатар мундиални ўтказишга тайёр. 7 та стадион 100% тайёр. Улар синовдан ўтказилган. Фақатгина битта стадион расмий тарзда қабул қилингани йўқ. Ундаги муаммо майдон ҳолати ёки кийиниш хоналари эмас, балки мухлисларнинг ташриф буюришида. Масалан, 86 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган майдонга ташриф буюрадиган мухлисларнинг метродан чиқиб, ичкарига кириши учун маълум вақт керак бўлади. Уларнинг кўпчилиги бир вақтда ташриф буюради ва бу ичкарига киришда тирбандлик келтириб чиқариши мумкин. Ёдингизда бўлса, яқинда бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида шундай муаммо юзага келганди. Шу боис, бундай ҳолат кузатилишининг олдини олиш зарур. Жамоалар учун майдон тайёр. Улар бугуноқ ташриф буюриб, ўйин ўтказиши мумкин. Фақатгина мухлисларга шароит яратиш билан боғлиқ муаммо мавжуд. Шуни текширмасдан туриб, мусобақани қабул қилиб бўлмайди. Август-сентябрь оралиғида учрашув ўтказсак, кейин унинг тайёр эканлигини айта оламиз", — деди Никимбаев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика