UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  1 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2

Алишер Никимбаев: "Жабборов шифокорларни хабардор қилмасдан дори қабул қилган бўлиб чиқяптими?" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Жабборов шифокорларни хабардор қилмасдан дори қабул қилган бўлиб чиқяптими?"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз саҳифасида Аброр Пирриевнинг билдирган фикрларига муносабат билдирди.

"Аброр Пирриевнинг изоҳига кичик тушунтиришлар:

Ростан иккита намуна олинади, лекин улар бир хил материалнинг иккита порциясидир. А намунаси таҳлил учун очилади ва B намунаси назорат материали сифатида сақлаб турилади. Уни очишингиз шарт ЭМАС. Аниқроғи, агар спортчи ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаганига ишонч ҳосил қилса, унинг талабига кўра очишади. Аммо агар спортчи B намунасини очишни талаб қилса,  у ерда тақиқланган моддалар топилса, бу қаттиқроқ жазолар берилишини англатади.

Дарҳақиқат, кўп спортчилар B намунасини очишни сўрамайди. Ҳимоя одатда бошқа тамойилларга асосланади:

- жазони енгиллаштириш учун ўз айбини ихтиёрий тан олиш (масалан, Мария Шарапованинг ўзи милдронат қабул қилганини тан олган).

- моддани хато эвизга қабул қилиш (Тереза Йохауг терма жамоа шифокорининг тавсиясига кўра, допингни ўз ичига олган лаб мазидан фойдаланган).

Пирриевнинг сўзларига қараганда, Шаҳриёр Жабборовга нисбатан ҳимоя иккинчи вариантга асосланади: футболчи қўшимчаларни қабул қилган, виждонсиз ишлаб чиқарувчи барча ингредиентларни кўрсатиб ўтмаган. Агар бу аллақачон аниқланган бўлса, B намунасини очиш шартми?

Яна бир савол. Бу жамоа футболчилари сўнгги ойларни йиғинда ўтказишди, уларнинг овқатланиш тартиби жамоа шифокорлари томонидан назорат қилиниши шарт. Яъни Жабборов шифокорларни хабардор қилмасдан дори ичган бўлиб чиқяптими? Бизда худди шунга ўхшаш ҳолат бўлганди – терма жамоа футболчиси Осиё Кубогида тақиқланган препарат истеъмол қилган. Ўшанда ҳам худди шу савол берилган. Демак, тўрт йил ичида ҳеч нарса ўзгармаган экан?", – дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон U-20 термаси аъзоси Шаҳриёр Жабборовнинг допинг тестидан тақиқланган модда топилганди. Шундан сўнг ЎФА тиббий қўмита раиси Аброр Пирриев шу модда ҳақида фикрлари билан бўлишган эди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика