UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз ўйнамайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  0 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  134 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  17 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  16 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Алишер Никимбаев 2023 йилги Осиё Кубогини қабул қилишга қайси мамлакат асосий номзод эканлигини ҳамда Ўзбекистон мезбон бўлиши учун қандай йўл тутиши кераклигини айтди Янгиликлар

Алишер Никимбаев 2023 йилги Осиё Кубогини қабул қилишга қайси мамлакат асосий номзод эканлигини ҳамда Ўзбекистон мезбон бўлиши учун қандай йўл тутиши кераклигини айтди

Сайтимиз ходимлари Нарзулла Сайдуллаев ва Николай Егоричев Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаев билан суҳбат уюштиришди.

- Ўз Telegram каналингизда кейинги йил кечадиган Осиё Кубогини Жанубий Корея қабул қилиши керак деб ёзгансиз. Шу ҳақда фикр билдирсангиз...

- Ҳозирги ҳолатда 4 та давлат – Жанубий Корея, Австралия, Индонезия ва Қатар ариза топширган. Айтишим мумкинки, Қатарни ўзи учун ҳам бу кутилмаган ҳолат бўлган. Чунки бу 2027 йилга мўлжалланганди. 

Эсингизда бўлса, ОФК ариза топшириш муддатини 2 ҳафтага узайтирди. 

Жанубий Корея футбол федерациясида кадрлар алмашинуви рўй берган ва янги раҳбарият ўзини кўрсатмоқчи. Улар демократик давлат. Муаммо – шаҳарлар мери розилигини олиш. Яъни федерация шаҳарларга хат юборган. Улар шаҳарлардан жавоб кутишмоқда. Мерлар Осиё Кубогини қабул қилишга тайёрми ёки йўқлиги бўйича жавоб беришлари лозим. У ерда ҳаммаси олдиндан режа қилинади ва шунга мувофиқ ишлашади. Шаҳарлар мерлари рухсатисиз федерация расмий ариза топшира олмайди. Шунинг учун 31 августни кутамиз. 

Агар Қатар мезбонликни олса, бу ОФК принципи бузилишига олиб келади, чунки охирги чемпионат ғарбда – БААда ўтганди.

Австралия, Индонезия ва Қатар июнь ва июлда мусобақани қабул қила олмаслигига сабаблар бор. Австралия бу вақтда Янги Зеландия билан биргаликда аёллар ўртасидаги ЖЧни қабул қилади, Индонезия 10 июлгача U-20 Жаҳон чемпионатини ўтказади.

Хуллас, ҳамма 4 та номзодни олсак, Жанубий Корея варианти идеал.

- Ўзбекистон катталар ўртасидаги Осиё Кубогини қабул қилиши учун нималар қилиниши лозим?

- Бу учун 40 ва 50 минг ўринли стадион қуриш керак. Бу 200-300 миллион доллар деганидир. Агар давлатда 2 та стадион қуриш учун пул бўлса, уларни қаерда, қайси шаҳарда қуриш лозим? Тошкентдами ёки бошқа шаҳардами? Яшириб ўтирмайман, Равшан Эрматов билан норасмий суҳбатда бу рўй бериши мумкинлиги айтилганди. Бизда гуруҳ босқичини қабул қила оладиган шаҳарлар бор – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона водийси, Қарши, Наманган, шулар жумласидан.   

Финал ва ярим финал баҳсларини ўтказа олмаймиз. Чунки юқорида айтганимдек, бизда катта сиғимли стадионлар мавжуд эмас. Ҳатто бизга яқин қайсидир давлат билан бирга ҳам ўтказа олмаймиз. 

Мусобақа 2027 йил ғарбда, 2031 йил шарқда ўтишини ҳисобга олсак ва мақсадлар ўзгармаса, биз 2035 йил учун ариза топшира оламиз. Бу ҳукумат даражасида кўтариладиган жиддий масала ҳисобланади, деди Никимбаев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика