UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  0 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  9 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  11 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  19

Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади Янгиликлар

Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади

Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар берди.

Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаевнинг Telegram'даги саҳифасида маълум қилишича, Бутун Ҳиндистон футбол федерацияси 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш таклифини қайтариб олганини расман эълон қилди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони футбол федерацияси мусобақани ўтказишдан манфаатдор ягона томон бўлиб қолди. Демак, ҳозирданоқ Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини айтишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, умумий аризалар сони бешта эди. Биринчиси – бир йил аввал аризани қайтариб олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бўлса, иккинчиси, жорий йилнинг октябрь ойида ўйиндан чиққан Эрон футбол федерациясидир. Кейинчалик 2023 йилги мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган Қатар футбол ассоциацияси автоматик равишда даъвогарлар рўйхатидан чиқиб кетди. Энди эса овоз беришдан деярли икки ой олдин Ҳиндистон футболи раҳбарияти ҳам бу ғоядан воз кечди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика