UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   6 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Алишер Ботиров: “Буффон кучли бўлиши мумкин, лекин Роналду мана шу дарвозабонга 5та гол урган” Янгиликлар

Алишер Ботиров: “Буффон кучли бўлиши мумкин, лекин Роналду мана шу дарвозабонга 5та гол урган”

Бугун ЕЧЛ финал босқичида Туриннинг “Ювентус” клуби Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув олдидан “Миллион” жамоаси аъзоси сўз устаси Алишер Ботиров ўз фикрларини билдирди.

“Бугун ярим финал баҳсидан кўра кучлироқ ўйин бўлади назаримда. Чунки, дунёнинг энг кучли ҳимояси дунёнинг энг кучли ҳужумига қарши баҳс олиб боради. Мени фикримча бугунги ўйинда “Реал Мадрид” ғалаба қозонади. Сабаби буни футболчилардан кўра кўпроқ Зинедин Зидан истамоқда. Буффон кучли бўлиши мумкин, лекин Роналду мана шу дарвозабонга 5та гол урган. Агарда “Реал” биринчи бўлим бошларида гол уриб олса “Ювентус” олдинга ўтишга мажбур бўлади ва қарши ҳужумда “қироллик” клуби рақибларини жазолашлари мумкин. “Ювентус” биринчи бўлиб учрашувда ҳисобни очса бор эътиборларини ҳимояга қаратади. Бунда “Реал”га бироз қийин бўлиши мумкин. 

Бугун жамоалар пенальтилар сериясига қадар етиб бормаса керак. “Ювентус”га қарши Зидан Иско ва Гарет Бэйлни асосий таркибда майдонга тушириши мумкин. Мен бу гапни “Реал” мухлиси сифатида айтмаяпман. Ҳозир ижтимоий тармоқларда мана шу икки футболчининг қайси бири майдонга туширилиши ҳақида баҳс-мунозаралар бўлмоқда. “Реал” ғалаба қозонса тарихда кетма-кет икки маротаба ЕЧЛ мусобақасида ғолиб бўлган жамоа бўлади”, - дейди Алишер Ботиров


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика