

Қирғизистоннинг "Дордой" жамоасида фаолият олиб борган Алишер Азизов эндиликда Уммон чемпионатида тўп тепадиган бўлди. Ҳужумчи Уммоннинг "Ал Салам" жамоаси билан ярим йиллик битимга имзо чекди. Эслатиб ўтамиз, эртага Уммон чемпионатига старт берилади ва "Ал Салам" сафарда "Ал Аруба" жамоасига қарши баҳс олиб боради.



