UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  0 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  11 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  6

Алишер Аминов: "Ўзбекистон футбол федерацияси олдида иккита йўл қолган" (матн+видео) Янгиликлар

Алишер Аминов: "Ўзбекистон футбол федерацияси олдида иккита йўл қолган" (матн+видео)

Кеча Тошкентдаги "Radisson BLU" меҳмонхонасининг конференциялар залида "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва жаҳон тажрибаси" мавзусида конференция ташкил этилди.

Конференция меҳмонларидан бири, иқтисод фанлари номзоди, "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти Алишер Аминов маъруза қилиб, ўзбек футболининг ҳозирги ҳолати хусусида ўз фикрларини билдирди. Маъруза давомида А.Аминов футболимизнинг оғриқли нуқталари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

Шуни айтиш лозим, Алишер Аминов футбол журналистлари учун номаълум киши эмас. У кишининг ўзбек футболи ҳақида рус матбуотига берган бир нечта интервьюларини ўқиганмиз. 

"Мен ўзбек футболи ҳақида исталганча гапиришим мумкин. Лекин бу фойда берадими? Фойда бериши мумкин, қачонки ўзбек футболида ўзгаришлар юз берса" - дейди Алишер Анатольевич. 

"Тунов куни Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинини кўриш учун стадионга бордим. Мухлислар стадиондан хафа бўлиб чиқиб кетди. Нима учун? Чунки Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизи футболга бефарқ эмас, гарчи ҳаммаям стадионга бормаётган бўлса-да. Терма жамоа ҳамманинг таъбини хира қилди".

"Кейинроқ 12 сентябрь куни ЎФФ президентлиги учун сайлов бўлиши ҳақида эшитдим. Сайлов бўлади, лекин номзодлар ҳали эълон қилинмаган. Бу эса мени ҳайрон қолдирди. Қани сайловда ўз номзодини қўядиган одамлар? Қани уларнинг сайловолди дастури? Футболга бундай муносабатни кўрар экансан, федерация олдида иккита йўл қолганини англаб етасан. Биринчиси, футболни чуқур тушунадиган соҳа эгаларини ишга жалб қилиш орқали тўғри йўлга кириб олиш, иккинчиси, ҳозиргача давом этиб келган йўлдан юриб охир-оқибат боши берк кўчага кириб қолиш". 

"Мен Биродар Абдураимовдан ҳам ЎФФ президентлигига номзодлар ҳақида сўрадим, аммо у киши билмайман деди. Футболни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Лекин ҳамма ҳар хил яхши кўради. Кимдир футболга ўйинчоқ сифатида қарайди, кимдир учун иккинчи даражали иш... Ҳозирги ўзбек футболи бораётган йўл тўғрими? Бу ҳақда исталганча баҳслашиш мумкин, шу боис бу мавзу икки оғиз гап билан тўхтаб қолмайди". 

Маълумот учун, Алишер Аминов 1962 йил Тошкентда туғилган. Лекин ҳозирда Россияда истиқомат қилади. У 2010, 2012 йилларда РФИ (Россия футбол иттифоқи) президентлиги учун ўз номзодини қўйган.

Х.Холиқов


TAS-IX



TAS-IX эмас


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика