Али Мабхут бошчилигидаги "Ал-Жазира" бир киши кам бўлиб қолган "Ал-Айн"ни мағлуб этолмади

БАА Про-Лигаси 6-турининг марказий беллашувида нурсиз дуранг қайд этилди.

Деярли бутун учрашувни бир киши кам бўлиб ўтказган "Ал-Айн" клуби учрашувда дурангни сақлаб қолди. Ҳар икки клуб ҳам мамлакат чемпионлигини мақсад қилган бўлиб, "Ал-Айн" мусобақа жадвалининг 3, Сардор Рашидовнинг собиқ клуби эса 4-ўринни банд қилган. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп сурадиган "Шаржа" клуби БАА Про-Лигасининг жорий мавсуми етакчиси бўлиб турибди.

 


Манба: сhampionat.asia