

“Роналду менинг натижамдан ўзиб кетади ва терма жамоадаги голлар бўйича рекордни янгилайди. Бундан хафа бўлмайман. Шу даражадаги футболчининг қайд этган натижамдан ўтиб кетса, бу мен учун шараф бўларди. Роналду нафақат замонамизнинг, балки барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. У ҳақиқий феномен”, дейди Али Дайи.



