UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  0 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  23 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  10 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  15 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  77 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  5 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4

Али Ал Ҳабси: “Иккала ўйин ҳам қизиқ кечишига шубҳа қилмайман” Янгиликлар

Али Ал Ҳабси: “Иккала ўйин ҳам қизиқ кечишига шубҳа қилмайман”

Бугун ва индинга Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши иккита учрашувда майдонга тушади.
Ўртоқлик мақомига эга мазкур баҳсларга бўлган эътибор юқори. Маълумки, дастлабки беллашув Олмалиқдаги янги стадионда ўтказилади. Уммон термаси ўзининг энг яхши таркиби билан Тошкентга келган.

Жамоа сафидаги юлдуз ўйинчи сифатида аввало дарвозабон Али Ал Ҳабсини кўрсатса бўлади. Бу дарвозабон мана тўққиз йилдирки Англияда фаолият олиб бормоқда. Аввалига “Болтон” шарафини ҳимоя қилган Ал Ҳабси эндиликда “Уиган” дарвозасини қўриқлаяпти. Кеча ишдан қайтар маҳал ҳамкасбим Нарзулла Сайдуллаев билан Уммон термаси жойлашган “Миран” меҳмонхонасига бориб, Али Ал Ҳабсидан интервью олдик.

-   Али, Ўзбекистон терма жамоаси билан бўладиган ўйинлар олдидан қандай фикрдасиз?

-   Менимча, ҳар иккала баҳс ҳам жуда қизиқ кечади. Ўзбекистон термаси Осиёда ўз ўрнига эга жамоалардан бири ҳисобланади. Футболчилар жисмоний жиҳатдан анча тетик экан. Биз рақибни ўрганиш жараёнида жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичидаги баъзи ўйинларни кўрдик. Айтишим мумкин, терма жамоангиз илиқ таассурот қолдирди.

-   Шахсан сиз бу ўйинлардан нимани кутяпсиз?
-   Аввало ҳар иккала жамоа иштирокидаги чиройли футболни. Жаҳон чемпионатига биз ҳам, Ўзбекистон ҳам чиқа олмади. Шу боис то йил охиригача фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушамиз. Бу каби ўйинлар бизга Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш вазифасини ўтайди.

-   Дарвоқе, бизнинг жамоадан кимларни танийсиз?
-   Тўғрисини айтсам, ҳеч қайси футболчини номма-ном билмайман. Лекин бош мураббий Миржалол Қосимовни ҳаммамиз таниймиз. У ўз вақтида кучли ўйинчи бўлган, айниқса чап оёғида берадиган зарбалари кучли чиқарди.

-   Осиё чемпионатида Уммон жой олган гуруҳ оддий эмас.
-   Ҳа, биз мезбон Австралия ва Осиёнинг энг кучли термаларидан бири Жанубий Кореяга қарши тўп тепамиз. Агар гуруҳдан чиқа олсак, яхши бўларди.

-   Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатида Осиёдан тўртта жамоа иштирок этади: Эрон, Австралия, Ж.Корея ва Япония. Сизнингча, гуруҳдан чиқиш учун кимларнинг имконияти юқори?

-   Қайси жамоа қайси гуруҳдан жой олганини билмайман. Лекин менимча, Япония гуруҳдан чиқа олса керак.

-   “Уиган”даги ишлар қандай кетяпти?
-   Ҳозирча ҳаммаси жойида. Жароҳат сабаб 9 ой футбол ўйнай олмагандим. Ҳозир эса ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. “Уиган” билан бу йил чемпионшипда иштирок этдим ва плей-офф ўйинларида омадсиз қатнашиб, премьер-лигага чиқа олмадик. Ҳозирча клуб билан бир йиллик шартномам бор ва бу муддат тугагунча жамоада қолмоқчиман. Умуман олганда, 12 йилдан бери Европадаман ва бошқа муҳитга аллақачон кўникиб кетганман. Бир йилда нари борса уч ҳафтага уйга келиб кетаман.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика