Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган
03 сен 2016 15:00
Янгиликлар
Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган
Ушбу ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ишлаган.
ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувида Али Абдулнаби ҳакамлик қилганди. Ўша баҳсда вакилларимиз сафарда 3:0 ҳисобида зафар қучишганди.
Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонгконг учрашувида ҳам айнан шу ҳакам фаолият олиб борганди. Бу ўйинда ҳисоб очилмаганди - 0:0.
Али Абдулнаби ўзбек клублари иштирокидаги бир қатор ўйинларда ҳам ишлаган.
2010 йилги ОФК кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги "Насаф" - "Казма" учрашувида 1:2 ҳисоби қайд этилган. ОЧЛ-2012 чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" ўйинида 3:2 ҳисобида "қалдирғочлар" ғалаба қозонишган. ОЧЛ-2013 гуруҳ босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Бейжинг Гоан" баҳсида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўша йилги мусобақада бу ҳакам "Пахтакор"нинг сафарда "Ал Шабаб" билан ўйинида ҳам ишлаган. Ўшанда "шерлар" БААда 1:0 ҳисобида ғалабага эришишганди.
Ниҳоят 2016 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувида "темирйўлчилар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Нарзулла Сайдуллаев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар