Алексей Миранчук "Аталанта"дан кетишга тайёр

Omonjon To`xtamirzayev
11 авг 2023
Ярим ҳимоячи Алексей Миранчук трансфер ойнаси якунига қадар клубини алиштириши мумкин.

Журналистнинг маълумотига кўра, россиялик "Аталанта"дан ёз якунига қадар кетишга тайёр. Ҳозирча бу яна бир ижара бўладими ёки тўлақонли трансфер маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Аталанта" Миранчукни ўтган мавсум стартидан аввал "Торино"га ижарага бериб юборганди. Туринликлар сафида ярим ҳимоячи 18 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Никола Шкира твиттери