UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  0 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  2 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  1 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  13 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  22 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  4

Александр Хомяков: "Суперлига биринчи даврасида "Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлуб этганимиз финалда ҳам шундай бўлишини англатмайди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Суперлига биринчи даврасида "Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлуб этганимиз финалда ҳам шундай бўлишини англатмайди"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Андижон” - “Нефтчи” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- 90 дақиқа давомида ҳар икки жамоанинг курашувчан ўйини гувоҳига айландик. Вазиятлар бўлди, бироқ гол киритилмади. Дерби мақомига мос ўйин бўлди. Футболчиларга ва мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз, улар бугун майдонда ва трибунада бирдек яхши ишлашди. Ғалаба тақдим этишни истагандик, дуранг бўлиб қолди.

- Сиз демак натижадан қониқмаяпсиз, шундайми?

- Қониқмадим дея олмайман. Биз ғалабани истагандик, кубок финали олдидан мухлисларимизга ғалаба тақдим этишни мақсад қилгандик. Ҳархолда очко қўлга киритдик.

- 7 та ўйинда 2 очко. Бош мураббий сифатида фаолиятингиздан қониқаяпсизми?

- Ишлашда давом этаяпмиз. Максимал мақсадларимиз ўхшамади, кўп очко жамғара олмаяпмиз. Такрор айтаман, биз ҳар доим ғалабани истаймиз.

- Нега иккинчи ҳужумчи майдонга туширилмади?

- Захирада ўйинни кучайтирадиган футболчилар етишмаяпти. Рақибнинг кучини ҳам ҳисобга олиш керак. Майдон марказини бой бермаслик учун шундай услубда ўйнашга мажбур эдик. Иккинчи ҳужумчи туширмаганимиз сабаби шу эди. Бизда универсал футболчилар бор, улар исталган вақтда ҳужумчи ролига чиқиб бора олади. Аввалги ўйинларда йўл қўйилган хатоларни такрорлашни истамадик.

- Финал олдидан жамоадаги кайфият қандай? Футболчиларни руҳлантириш учун қандай ишларни амалга ошираяпсиз?

- Ҳар ўйиндан сўнг айтаяпман, биз учун майдонга чиққан ўйинимиз финал. Мухлисларимиз ҳам бизга шунақа муҳит яратиб беришмоқда. Барча тушуниб турибди, хотиржамлик керак. Финал учрашувига тайёргарлик кўриш учун етарлича вақтимиз бор. Мақсад учун ҳаракат қиламиз. “Навбаҳор”ни Суперлига биринчи даврасида йирик ҳисобда мағлуб этганимиз финалда ҳам шундай бўлишини англатмайди. Ҳар икки жамоа ҳам кубок мақсади учун майдонга чиқади, курашларга бой ўйин ўтишига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика