Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"
19 окт 12:25
Янгиликлар


Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ҳаяжонли ўйин бўлди. "Динамо"га кўпроқ очко керак эди назаримда. Бу уларнинг шиддатида ҳам кўринди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Биз ёмон бошламадик, аммо иккинчи таймда ҳеч нарса ўхшамади. "Динамо" агрессив футбол намойиш этди ва бизга кўп қийинчилик туғдирди. Қайсидир жиҳатларда улгурмадик, қайсидир жиҳатларда ўзимизни йўқотиб қўйдик. Рақиб жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. Нимаям дердим, рақибни яна бир бор ғалаба билан табриклайман.
- "Бухоро"ни олдинда муҳим баҳс - Кубок финали кутмоқда. Чунки жамоа кубокни қўлга киритса, ОЧЛ 2 йўлланмасига эга бўлади. Ҳозир жамоада кайфият қандай?
- Ҳозир вазият шунадйки, биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Кубокни ўйлаб Суперлигани унутиб қўйишимиз керак эмас. Чунки турнир жадвалининг қуйи қисмида қаттиқ кураш кетяпти. Бундан ташқари ҳеч ким декабрда бўладиган плей-офф ўйинларида қатнашишни истамайди. Албатта, биз финални ўйлаяпмиз, лекин финалдан олдин уйда "Сўғдиёна"ни қабул қиламиз ва бу ўйин бирламчи бўлиши керак.
- Биринчи таймдан сўнг жамоангиз ҳисобда олдинда бораётганди. Шундан сўнг нима етишмади?
- Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик. Бутун ўйинни ҳимояда ўтказиш осон эмас. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади. Бир вазиятда ҳужумчимиз рақиб ҳимоячиси билан бирга бир чиқиб борди. Баъзи жиҳатларда муаммолар кўриняпти. "Динамо" медаллар учун курашяпти ва иштиёқ ҳам юқори экан.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар