

- Учрашувни ўзларингиз кўриб гувоҳи бўлдингиз. “Насаф”га қарши очиқ футбол ўйнаш жуда қийин. Аммо биз 1-бўлимда ҳимояда тартибли ўйнашга ҳаракат қилган эдик. Биз бу ишни қисман уддаладик. Лекин ўз жарима майдончамиз ёнида қоида бузганлигимиз бизга қимматга тушди.
- 2-бўлимда ҳам ўз режамиз асосида ҳаракат қилаётгандик, бироқ тезкор гол бизнинг режаларимизни бузиб юборди. Ҳужумда яхши ҳаракат қилган рақибимиз бугун ишончли ғалабага эришди. “Насаф”га кейинги этапда омад тилайман!




