UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Александр Хомяков: Кейинги учрашувларда Хебай яна "йиртқич" формасига қайтади деган умиддаман" Янгиликлар

Александр Хомяков: Кейинги учрашувларда Хебай яна "йиртқич" формасига қайтади деган умиддаман"

Суперлиганинг 16-тур баҳсларидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидан сўнг, "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Мағлуб бўлганимиз сабаб, кайфиятим йўқ. Ўзингиз кўрдингиз, бугун мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Майдон ўртасида рақибдан тўпни олиб қўйиб ҳужумга ўтиш режамиз бор эди. Ўйин аввалида режамиз ишлаб турган эди. "осон" голлар ўтказиб юбордик. Биринчи голда, ўз жарима майдончамизда ҳушёрроқ бўлишимиз керак эди. Иккинчи голни эса стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун "Андижон" иккинчи бўлимда, ҳужумлар уюштиришни тўхтатди. Биринчи бўлимдагидек ҳужумкор футбол намойиш этиш учун нима халал берди?

- Бир нечта муаммоларга дуч келдик. Биринчи бўлимда кўп куч ишлатдик, иккинчи таймда эса чарчаб қолдик. Рақиб ҳам устунликни ўз қўлига олди. Рақиб ҳам ўйин олдидан бизни ўрганиб чиқишганлиги кўринди.

- Иккинчи даврада Рубин Хебай гол ўришни тўхтатди. Бунга сабаб нима?

- Ҳа, у бир нечта ўйиндан бери гол урмаяпти. Рубин ҳужум чизиғидаги қолган футболчиларга боғланиб қолган, Хебайга тўп етказиб беришмаса, табиийки у гол уришга қийналади. У бир ўзи қийналмоқда. Бизда қанот ярим ҳимоячилари билан муаммо бор. Кейинги учрашувларда Хебай яна "йиртқич" формасига қайтади деган умиддаман.

- "Андижон" жамоаси ўтказиб юборган биринчи голидан аввалги ҳужумда, тўп майдони тарк этганидан сўнг, ҳакам тўпни "Бунёдкор" футболчилари ўйинга киритиши кераклигига ишора қилди. Ўша вазиятда ҳакам хатога йўл қўйди. "Бунёдкор" эса ўша ҳужумдан сўнг гол урди. Сизнинг ушбу вазиятга фикрингиз қандай?

- Ҳа, ҳакам ўша вазиятда хато қилди, лекин у вазиятдан сўнг анча вақт ўтди ва кейин биз гол ўтказиб юбордик. Ҳакамнинг хатоси сабаб гол ўтказиб юбордик дейишимиз нотўғри. Ўша вазиятда ўзимиз яхшироқ ҳимояланишимиз керак эди. "Бунёдкор" қанот футболчилари жуда тезкор, биз эса уларни тўхтатиб қола олмадик. Ўз жарима майдончамизда ҳам ҳўшёрроқ бўлишимиз керак эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика